Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.03.2017 20:52 Чоп этиш версияси

Мамлакатимизнинг энг кучли дзюдочилари аниқланди

Мамлакатимизнинг энг кучли дзюдочилари аниқланди Пойтахтимизда дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Жорий йилги спорт мавсумида халқаро майдондаги нуфузли турнирлар олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтаб берган мусобақада тажрибали спортчилар билан бирга ёш иқтидор эгалари ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди.

Вазни 60 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги беллашувларда Муҳриддин Тиловов Машраб Пардаев, Элшод Исоқов, Анвар Оллоёров, Фарид Амруллоев ва Дониёр Султонбоевни енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Сардор Нуриллаев, Ҳикматулла Тўраев, Давлат Бобонов, Яҳё Имомов, Шерали Жўраев ва Муҳсин Ҳисомиддинов ҳам ўз вазн тоифаларида мамлакат чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди.

Хотин-қизлар ўртасида Муқаддас Кубеева, Диёра Келдиёрова, Дилдор Шерметова, Муҳайё Иброҳимова, Гулноза Матниёзова, Кумуш Йўлдошева, Раҳима Йўлдошева биринчи ўринни эгаллади.

Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
3 337






Все о погоде - Pogoda.uz