Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.10.2017 14:24 Чоп этиш версияси

Мамлакатимиз ёш футболчилари қатарлик тенгқурлари устидан ғалаба қозонди

19 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жорий йилда ўтказиладиган Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида хорижий ўқув-машғулот йиғинини Қатарда ўтказмоқда.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига Александр Мочинов устозлик қилмоқда. Ёш футболчиларимиз қитъа чемпионатининг “В” саралаш гуруҳида Тожикистон, Шри-Ланка, Мальдив ороллари ва Бангладеш вакиллари билан баҳслашади. Осиё футбол конфедерацияси қарорига биноан жорий йил 30 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўладиган саралаш ўйинларига Тожикистон мезбонлик қилади.

А.Мочинов бошчилигидаги мураббийлар гуруҳи жамоага муносиб футболчиларни саралаш учун эллик нафардан зиёд иқтидорли ёш футболчини бир неча босқичдан иборат ўқув-машғулот йиғинида синовдан ўтказди. Ҳар томонлама ўзини кўрсатган йигирма бир футболчи Қатарда ташкил этилган йиғинга жалб қилинди.

Ўзбекистон футбол федерациясидан хабар қилинишича, Доха шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон ва Қатар ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида вакилларимиз рақибларини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган. Терма жамоамизга ғалаба келтирган голларга Ислом Кенжаев, Жаҳонгир Абдусаломов, Дилшод Саидов ва Асадбек Собиржонов муаллифлик қилган.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 899






Все о погоде - Pogoda.uz