Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.08.2017 12:17 Чоп этиш версияси

Мақсуд полвон жаҳон чемпионати совриндори

Чилининг Сантьяго шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида дунёнинг олтмишга яқин давлатидан тўрт юздан ортиқ дзюдочи ғолиблик учун куч синашди.

50 килограммгача бўлган дзюдочилар баҳсида иштирок этган спортчимиз Мақсуд Очилов дастлабки даврада австралиялик Кин Стуарт, иккинчи даврада венгриялик Ксанад Фечко, финал йўлланмаси учун ўтказилган жангда туркиялик Абдулазиз Карани мағлубиятга учратди.

Мақсуд полвон финалда бразилиялик Дэ Оливера Алдига қарши гиламга тушди ва кумуш медални қўлга киритди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 966






Все о погоде - Pogoda.uz