ЎзА Ўзбек

11.09.2018 15:11 Чоп этиш версияси

Маҳалла футболсеварлари баҳси

Маҳалла футболсеварлари баҳси Андижонда футбол бўйича маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган вилоят ҳокими кубоги мусобақалари ўз якунига етди.

Ёшлар ўртасида футболни кенг оммалаштириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган мусобақанинг қуйи босқичларида 872 маҳалладан 16 мингга яқин ҳаваскор футболчи қатнашди.

Ўз ҳудудида ғолиб чиққан жамоалар икки босқичда куч синашди. Туман ва шаҳар босқичи ғолиблари Андижон шаҳрида курашни давом эттирди. Финалда Андижон шаҳрининг Бунёдкор ва Андижон туманининг "Жаҳонобод" маҳаллалари жамоаси рўбарў келди. "Бунёдкор" маҳалласи ёшлари 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди. Ғолиб жамоага "Бунёдкор" маҳалласи ҳудудида футбол стадиони қурилиши учун банкнинг 200 миллион сўмлик чеки топширилди. 

5.JPG

7.JPG


Зуҳриддин Умурзоқов (сурат) ЎзА
4 362