Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.08.2017 13:19 Чоп этиш версияси

Маҳалла бадминтончилари беллашуви

Маҳалла бадминтончилари беллашуви Самарқандда “Маҳалламиз бадминтончилари” спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда 11 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил-қизлар яккалик, 30 ёшгача бўлган ёш оилалар жуфтлик баҳсларида қатнашди.

Ўғил болалар ўртасида Пайариқ туманининг Сарбозор маҳалласи вакили Адҳам Абдуҳакимов, қизлар ўртасида Пахтачи тумани Чоргўша маҳалласидан Зулайҳо Иброҳимова ғолиб бўлди. Ёш оилалар иштирокидаги беллашувларда Иштихон тумани Зарбанд маҳалласидан Абдановлар оиласи биринчи ўринни қўлга киритди.

–Мактабимиздаги тўгаракда бир йилдан буён бадминтон спорти билан шуғулланаман, – дейди мусобақа ғолиби Адҳам Абдуҳакимов. – Бугунги ғалаба ушбу спорт турига бўлган қизиқишимни янада оширди. Келажакда халқаро миқёсдаги мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилишни мақсад қилганман.

Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
5 838






Все о погоде - Pogoda.uz