ЎзА Ўзбек

02.02.2018 05:55 Чоп этиш версияси

Луис Суареснинг ягона голи "Барселона"га ғалаба келтирди

Луис Суареснинг ягона голи "Барселона"га ғалаба келтирди Испания кубоги ярим финалида “Барселона” ва “Валенсия” жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

“Камп Ноу” стадионида ўтказилган баҳснинг биринчи учрашувида “Барселона” рақиб жамоани 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйиндаги ягона голга 67-дақиқада Луис Суарес муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Валенсия” ва “Барселона” ўртасидаги иккинчи учрашув 8 февраль куни “Месталья”стадионида ўтказилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
17 399