ЎзА Ўзбек

06.03.2018 21:53 Чоп этиш версияси

"Локомотив" сафарда мағлубиятга учради

acl2222.jpg
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафарда Қатарнинг “Ал Дуҳаил” клуби меҳмони бўлди. 

Ўйиннинг 9-дақиқасида мезбонлар футболчиси Юсуф Эл Араби ҳисобни очган бўлса, 19-дақиқада Юсуф яна бир-бор "темирйўлчилар" дарвозасини ишғол қилди. Ҳисоб - 2:0. Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида Мсакни жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. 

Иккинчи бўлимда “Локомотив” жамоаси бор эътиборни ҳужумга қаратди. 57-дақиқада Нивалдо бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди. Орадан икки дақиқа ўтиб, тажрибали футболчимиз Марат Бикмаев рақиб дарвозасига гол уриб, ҳисобни 3:2 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа “Ал Дуҳаил” ва “Локомотив” клублари учрашуви 3:2 ҳисобида якунланди. Шунингдек, ушбу турда "Зоб Оҳан" ўз майдонида "Ал Ваҳда"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учрат этганди.

"B" гуруҳида учинчи турдан сўнг, "Ал Дуҳаил" 9 очко билан биринчи ўринда бораётган бўлса, "Зоб Оҳан" 6 очко билан иккинчи "Локомотив" эса 3 очко билан учинчи поғонадан жой олди.

12 март куни "Локомотив" Тошкентда "Ал Дуҳаил"га қарши майдонга тушади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
11 565