ЎзА Ўзбек

08.08.2018 14:55 Чоп этиш версияси

Кураш - полвонлар беллашуви

Нукус шаҳар 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида кураш бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.

“Ёзни кураш билан ўтказамиз” шиори остида ташкил этилган мусобақада 150 нафарга яқин ёш полвон ғолиблик учун беллашди. 

Ўғил болалар ўртасида Азиз Ўроқбоев, Омонгелди Караматдинов, Олжас Жангабоев, Сангин Отахонов, Отамурод Муродбоев, Жасурбек Ҳакимов, Руфат Абдуғаффоров ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади. Қизлар баҳсида Ойжон Эшбоева, Равшан Отаназарова, Зуҳра Исоқова, Умида Жуманиёзова, Дилноза Жалгасбоева ғолиб бўлди. 

f3a57999-0540-4a0c-b72d-81a5bc93b353.jpg

8c26809c-522e-40f6-a084-668fa9f8ecc6.jpg

005176df-091d-4de4-ab84-cd5714e8f9c2.jpg  


Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
9 976