Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.04.2017 15:01 Чоп этиш версияси

Кучлилар сараланди

Самарқандда муайтай бўйича катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубогида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган юзга яқин спортчи ғолиблик учун ўзаро куч синашди.

Ўзбекистон кубогида Азиз Умматов, Илҳом Сотволдиев, Одил Сотқинов, Шерзод Холматов, Асад Ҳамидов, Ёқуб Розиқов, Карим Каримов, Жўрабек Нуруллаев, Камолиддин Козимов, Муҳаммад Мирзаев, Жаҳонгир Йўлдошев, Уббенияз Турениязов ва Ислом Маърупов барча рақибларини енгиб, ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Мусобақада юқори натижа кўрсатган спортчилар жорий йилда бўлиб ўтадиган нуфузли турнирларда иштирок этиш учун терма жамоа сафига киритилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
948






Все о погоде - Pogoda.uz