ЎзА Ўзбек

17.02.2018 10:39 Чоп этиш версияси

Кучли атлетларимиз баҳслашди

Кучли атлетларимиз баҳслашди Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Республика Олимпия захиралари коллежида ўтказилган чемпионатда 300 нафар зиёт атлетлар ўзаро рақобатлашди. 

Турли масофага югуриш баҳсларида Жалолиддин Ҳамроқулов, Бахтиёр Ўткиров, Анвар Саримсоқов, Мирсаид Бухоров, Андрей Куликов, Нигина Шарипова, Комила Мирсолиева, Сабина Толачева, Малика Мақсудова марра чизиғини биринчилардан бўлиб босиб ўтган бўлса, 60 метрга тўсиқлар оша югуришда Эргаш Нормуродов ва Наталья Асановага ҳеч ким ета олмади.

Баландликка сакрашда Дмитрий Мельситов ва Надия Дусанова, узунликка сакрашда Никита Логинов ва Роксана Худоярова Уч хатлаб сакрашда эса Руслан Қурбонов ва Ирина Белова ғолибликни қўлга киритди.

Ядро улоқтиришда Сергей Дементьев ва Светлан Прошкина шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, еттикураш баҳсларида Олег Пошвин ва 4516 очко билан Вероника Шетинина эса 3033 очко билан олтин медалга сазовор бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
10 236