ЎзА Ўзбек

07.11.2019 Чоп этиш версияси

Китобда янги ёпиқ сузиш ҳавзаси

Китобда янги ёпиқ сузиш ҳавзаси

Сўнгги йилларда Қашқадарё вилоятида сув спорти иншоотлари кўпайиб, ёшлар ўртасида сув спортига қизиқиш ортмоқда. Ҳозирда вилоятда 15 дан зиёд йирик сузиш ҳавзаси ишлаб турган бўлса, уларнинг ўндан ортиғи ёпиқ турдаги бассейнлардир.

Жорий йилда Китоб туманида яна бир ёпиқ сузиш ҳавзаси фойдаланишга топширилди.

Йирик спорт мажмуаси таркибида бунёд этилган ҳавзада болажонлар йилнинг тўрт фаслида ҳам сув спорти билан шуғулланиши мумкин.

– Айни пайтда мажмуа мактабимиз ихтиёрига берилган, – дейди туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Нозим Қаюмов. – Иншоот таркибида бассейн, ювиниш, кийиниш, дам олиш, тиббиёт хоналари мавжуд. Сувни тозалаш, иситиш, хона ҳарорати мўътадиллигини сақлаш тизимлари ишлаб турибди. Бундай шароит ўқувчиларимизнинг сув спорти бўйича юксак натижаларни қўлга киритишига замин ҳозирлайди.

photo5341479586145348413.jpg

photo5341689257858804611.jpg

photo5341479586145348412.jpg

1 870
Жамшид НОРҚОБИЛОВ, ЎзА