Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.03.2018 12:23 Чоп этиш версияси

Хотин-қизлар теннис уюшмаси — WTA янги рейтингни эълон қилди

Унга кўра ўтган хафтада Хитойда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилган турнирда финалга қадар муваффақиятли иштирок этган мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова икки поғона юқорилади ва 191-ўринга чиқиб олди.

Рейтингнинг кучли ўнталигида ўзгариш бўлмади. Ўтган хафта каби WTA рейтингида руминиялик Симона Халеп, даниялик Каролин Возняцки ва испаниялик Гарбин Мугуруса шоҳсупанинг юқори поғоналаридан жой эгаллади.

Рейтинг WTA. 2018 йил 5 март ҳолатига кўра:

1. (1) Симона Халеп (Руминия) - 7965 очко

2. (2) Каролин Возняцки (Дания) - 7525

3. (3) Гарбин Мугуруса (Испания)- 6175

4. (4) Элина Свитолина (Украина) - 5480

5. (5) Каролина Плишкова (Чехия) - 5080

6. (6) Елена Остапенко (Латвия) - 4941

7. (7) Каролин Гарсия (Франция) - 4625

8. (8) Винус Уильямс (АҚШ) - 4277

9. (9) Петра Квитова (Чехия) - 3086

10. (10) Анжелик Кербер (Германия) – 3055

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
12 884