ЎзА Ўзбек

08.06.2019 19:30 Чоп этиш версияси

Хивада “Баҳодирлар ўйини” халқаро мусобақаси бошланди

Хивада “Баҳодирлар ўйини” халқаро мусобақаси бошланди

Очиқ осмон остидаги музей шаҳар – “Ичан қалъанинг “Кўҳна Арк” майдонида Паҳлавон Маҳмуд номидаги I халқаро баҳодирлар ўйинларига старт берилди.

Халқаро номланиши “STRONG MEN” деб аталувчи ушбу мусобақа илк бора Хива шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унда Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Покистон, Латвия, Россия каби 20 мамлакатдан жаҳоннинг энг кучли полвонлари иштирок этмоқда.

– Мусобақа сабаб Ўзбекистонга ташриф буюрганимдан бағоят хурсандман, – дейди жаҳон “STRONG MEN” ўйинлари совриндори эронлик атлет Резо Гижайетаси. – Мезбонлар бизни жуда илиқ кутиб олишди, бу эса бизга куч-ғайрат бағишлайди. Менинг юртимда ҳам Паҳлавон Маҳмуднинг номи катта ҳурмат, эҳтиром билан тилга олинади. Биз паҳлавонлар ушбу зотни Полвонлар Пири деб биламиз. Ушбу улуғ инсон яшаб ўтган жойларда бўлиш мен учун шараф. Маҳоратимни кўрсатиб, ғолиб бўлишга ҳаракат қиламан!

Паҳлавон Маҳмуд номидаги “Баҳодирлар ўйини” I халқаро турнирининг асосий тадбирлари эртага Хива шаҳрининг турли жойларида бўлиб ўтади.

photo5465414947690359683.jpg

photo5467847569922173502.jpg

Аҳмаджон ШОКИРОВ, ЎзА
7 444