ЎзА Ўзбек

03.06.2018 12:55 Чоп этиш версияси

Халқаро велосипед куни муносабати билан Хотин-қизлар ўртасида марафон ташкил этилди

Халқаро велосипед куни муносабати билан Хотин-қизлар ўртасида марафон ташкил этилди 3-июнь Халқаро велосипедчилар кунига бағишлаб Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси ташаббуси билан “Соғлом оила-жамият бойлиги” шиори остида веломарафон бўлиб ўтди.

ac8158eb-a057-47fc-8a89-490db7a391e6.jpg

Мусобақа уч ёш тоифасида ташкил этилди. Биринчи тоифадан 18 -30 ёшли хотин-қизлар ўрин олган бўлсалар, 31-45 ёшли иштирокчилар иккинчи тоифага ажратилишди. Учинчи ёш тоифасини эса ёши 45 дан ошган аёллар ташкил этдилар. Марафонда нафақат профессионал спортчилар, балки Қуйичирчиқ туманида патронаж хизматини олиб бораётган оддий ҳамширалар ҳам иштирок этишди. 

be204221-ecc2-40ab-845d-a4ff94889524.jpg

Веломарафондан кўзланган мақсад хотин-қизлар ўртасида фаол ва соғлом турмуш тазини тарғиб қилиш, уларни жисмоний камолотга етказиш, иштирокчиларда спорт маҳоратини ошириш, экологик жиҳатдан уларнинг хавфсизлигини таъминлашдан иборат. 

c4df79a5-9400-4742-a1a2-c0d2dd997378.jpg

Ойдинобод МФЙ Оққўрғон кўчаси бўйлаб жами 2,5 км масофага ўтказилган марофонда Қуйичирчиқ ва унга яқин худудлардаги туманлардан 120 нафардан зиёд хотин-қизлар иштирок этишди.

1b657519-fc73-47f3-8a7d-dc657fc6da81.jpg

18-30 ёшли хотин-қизлар ўртасида

1. Абдумажидова Наргиза
2. Жуманиёзова Дилноза
3. Қаҳрамонова Ситора

130a0ce7-8b99-40a9-bd89-3263a56809dc.jpg

31 – 45 ёшли аёллар ўртасида 
 
1.Норқулова Элеонора
2.Душанбоева Севдо
3. Жиянкулова Азиза

95b6ac86-3c30-411a-bc84-fe4a7e720a94.jpg

45 ёшдан катта аёллар ўртасида 
 
1. Имомбердиева Жанар
2. Калибаева Нурзода
3. Тожибоева Насиба.

12d5042c-ea4d-4248-912a-415c20f652f8.jpg

“Ғалабага бўлган интилиши учун” Рашидова Юлдуз

“Энг фаол аёл пойгачи” Тўраева Наргиза

“Энг ёш аёл пойгачи” Ҳайдарова Шаҳло

“Энг маҳоратли пойгачи” Раҳматова Дилбар

“Энг ёши улуғ пойгачи” Раҳимова Мухтабар

5c8d7ca4-4cdc-4990-be41-08cac619ef06.jpg

Веломарафон якунида ғолиблар Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси – Ўзбекистон велосипед спорти Федерацияси Тошкент вилояти бўлими раиси Озода Парпибоева ҳамда Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Нурматова Мукаррамлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


ЎзА
5 520