Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.07.2017 14:49 Чоп этиш версияси

“Камалак” жамоаси – ғолиб

Сирдарёда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақасининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ҳамда бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, турли спорт мусобақалари ташкил этиш орқали уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Мусобақада ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 100 га яқин ўқувчи баҳслашди.

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги 32-умумтаълим мактабининг “Камалак” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринга Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 4-умумтаълим мактабининг “Умид” жамоаси, учинчи ўринга Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги 6-умумтаълим мактабининг “Тараққиёт” жамоаси сазовор бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
3 346






Все о погоде - Pogoda.uz