Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.06.2018 12:00 Чоп этиш версияси

Иштирокчилар скретч ва темпо гуруҳ пойгаларида ўзаро рақобатлашди

Пойтахтимиздаги Республика ўқув-машқ марказидаги велотрекда Ўзбекистон велоспорт федерацияси томонидан ўтказилган "Федерация Кубоги" турнирида иштирокчилар скретч ва темпо гуруҳ пойгаларида ўзаро рақобатлашди.

Скретч гуруҳ пойгасида ғолиблар ўн саккиз айланмада аниқланди. Ўсмирлар ўртасида ўтган Данил Евдокимов, Алексей Фомовский, Дамир Забиров шоҳсупага кўтарилган бўлса, қизлар ўртасида Янина Кускова, Маргарита Мисюрина, София Каримова ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Йигирма бир айланмада куч синашган ўғил болалар ўртасида Арслан Гафаров мусобақа ғолибига айланди. Дмитрий Сирко ва Ботир Исматов турнирнинг кумуш ва бронза медалига сазовор бўлди.

Темпо гуруҳ пойгасида Никита Чернов, Марат Суляев, Никита Стеньковой ўттиз айланада барча рақибларини ортда қолдирди ва совриндорлар сафидан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 706