Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.08.2017 17:21 Чоп этиш версияси

Қирғизистонда ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган турнирда спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда

ТЕННИС . Қирғизистонда ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган мусобақанинг иккинчи даврасида юртдошларимиздан Марк Трякшин россиялик Никита Каширин билан рақботлашса, Искандар Каримов украиналик Анатолий Волошинни синовдан ўтказади. Шунингдек, мазкур босқичда Муҳаммадмустафо Абдураҳмонов грузиялик Зура Ткемаладзе, Беҳзод Расаматов эса Аркадий Вороничкинга қарши кортга чиқади.

Халқаро турнирнинг қизлар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ясмина Каримжонова ҳамда Олеся Ким россиялик теннисчилар Елизавета Александер ва Катерина Петровани 6:2, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

* * * 

ВЕЛОСПОРТ. Италиянинг Монтикьяри шаҳрида велоспорт бўйича жаҳон чемпионати бошланди.

Ўсмирлар ўртасида трек йўналиши бўйича ўтказилаётган мазкур чемпионатда Даниил Евдокимов, Алексей Фомовский ва Ольга Жантуганова каби умидли велоспортчиларимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 178






Все о погоде - Pogoda.uz