Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.02.2018 20:18 Чоп этиш версияси

“Indian Open” халқаро турнирида боксчиларимиз 5 олтин ва 2 кумуш медалга сазовор бўлди

Ҳиндистонда бокс бўйича катталар ўртасида ўтказилган “Indian Open” халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 олтин ва 2 кумуш медални қўлга киритди.

Мусобақада бугун куннинг иккинчи ярмида 52 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Худойназар Файзов ҳиндистонлик Анвар Салмонни мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, вазни 56 килограммгача бўлган Абдулҳай Шораҳматов мўғилистонлик Амар Харку устидан зафар қучиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

64 килограмм вазинда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Иқболжон Холдоров кубалик Жорж Моран Винентга қарши ўтган беллашувда имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медал билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг кундузги биринчи бўлимида Баҳодир Жалолов, Исроил Мадримов Бобо-Усмон Ботуров ўз вазн тоифаларида олтин медалга эга чиқди. Умидли боксчимиз Санжар Турсунов эса ушбу баҳсларда кумуш медаль соҳибига айланди. 

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
11 914