Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

20.09.2017 19:56 Чоп этиш версияси

Қиличбозлик: Зайнаб жаҳон кубоги мусобақасида қатнашади

Таиланднинг Бангкок шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда Нукус олимпия захиралари коллежи ўқувчиси Зайнаб Дайибоева бронза медални қўлга киритди.

Нукус темирйўл вокзалида совриндор спортчи қизни спорт ишқибозлари, мураббийлар, Зайнабнинг яқинлари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари кутиб олди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси Д.Қурбониёзов ва бошқалар мамлакатимизда ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун яратилган кенг имкониятлар самаралари иқтидорли ўғил-қизларнинг халқаро мусобақаларда қўлга киритаётган ютуқларида ўз ифодасини топаётганини таъкидлади.

Халқаро турнирда Зайнаб Дайибоева Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи дастлабки рейтинг балларини қўлга киритди. Шунингдек, жорий йилнинг ноябрь ойида Россияда ўтказиладиган жаҳон кубоги мусобақасида иштирок этиш имконига эга бўлди.

– Бангкокда кечган беллашувлар жуда муросасиз бўлди, – дейди Зайнаб. – Ҳиндистон, Япония, Австралия, Таиланд, Сингапур давлатлари спортчилари билан баҳслашдим. Бу турнир мен учун ўзига хос маҳорат мактаби бўлди. Эришган ютуқларимда мураббийларим Даурбек Жиемуратов ва Рустам Султоновнинг хизматлари катта. Бунинг учун улардан миннатдорман.

Аминбой Ортиқбоев, ЎзА
2 711






Все о погоде - Pogoda.uz