Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.03.2017 12:05 Чоп этиш версияси

Иккинчи тур қизғин давом этмоқда

Иккинчи тур қизғин давом этмоқда Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати олий лигасининг иккинчи туридан жой олган учрашувлар ўтказилмоқда.

Иккинчи турнинг дастлабки кунида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Локомотив" ўз майдонида "Сўғдиёна" жамоаси дарвозасига жавобсиз учта тўп киритиб, ишончли ғалабага эришди. Учрашувнинг 70-дақиқасида Марат Бикмаев пенальтидан гол киритиб ҳисобни очган бўлса, 82-дақиқада Темур Кападзе, орадан икки дақиқа ўтиб эса Жалолиддин Машарипов рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Жорий йил олий лигага қайтган "Динамо" мавсумни кетма-кет ғалаба билан давом эттирмоқда. Биринчи турда самарқандликлар "Металлург"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратгани хақида хабар берган эдик. Иккинчи турда "Динамо" ўз майдонида "Шўртан" клубини 3:0 ҳисобида енгди. Сардор Сулаймонов, Акмал Бозоров ва Абдумалик Абдуллаев рақиб дарвозасига биттадан тўп киритиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

"Насаф" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги баҳс қаршилик футболчилар фойдасига ҳал бўлди – 2:1.

Тошкентнинг "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клублари сафарда дуранг натижа қайд этди. "Нефтчи" – "Пахтакор" ва "Олмалиқ" – "Бунёдкор" учрашувларида дарвозалар дахлсизлиги сақлаб қолинди.

Иккинчи турнинг қолган учрашувларида “Обод” – “Қўқон–1912”, “Машъал” – “Металлург”, “Қизилқум” – “Навбаҳор” жамоалари ўзаро баҳслашади.

Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
1 919






Все о погоде - Pogoda.uz