Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.12.2017 20:04 Чоп этиш версияси

Иккикураш ва конкур бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионати бошланди

Пойтахтимиздаги От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан иккикураш ва конкур бўйича Тошкент шаҳар очиқ чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамда От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби томонидан ташкил этилган чемпионатда 50 га яқин чавандоз қатнашмоқда.

8.jpg

Шаҳар чемпионатининг дастлабки кунида бўлиб ўтган 100 сантиметрлик тўсиқлардан от сакратиш бўйича мусобақада Иззатилла Абдуғаффоров, Абдуллоҳ Камолхонов ва Асадулла Абдуғаффоров ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
1 834






Все о погоде - Pogoda.uz