ЎзА Ўзбек

10.07.2019 14:54 Чоп этиш версияси

“I GM Жавоҳир Синдаров кубоги” Бўстонлиқда ўтказилади

“I GM Жавоҳир Синдаров кубоги” Бўстонлиқда ўтказилади

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлар Оромгоҳида 15-22 июль кунлари шахмат бўйича мамлакатимизнинг энг ёш гроссмейстери Жавоҳир Синдоров кубоги учун халқаро турнир ўтказилади. 

“I GM Жавоҳир Синдаров кубоги” мусобақаси Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши, “Шатранж” Республика ихтисослашган ўқув-методик спорт маркази томонидан ўтказилмоқда. Унда ҳамюртларимиздан ташқари қозоғистонлик шахматчилар ҳам иштирок этади.

photo5274038102698076870.jpg

Мусобақа “А” ва “Б” гуруҳга бўлинган ҳолда ўтади. “А” гуруҳида 20 ёшгача бўлган шахматчилар ғолиблик учун куч синашса, “Б” гуруҳида 14 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар бош соврин учун дона сурадилар.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА
1 668