ЎзА Ўзбек

16.06.2019 Чоп этиш версияси

Гризманн “Манчестер Юнайтед” таклифини рад этди

Гризманн “Манчестер Юнайтед” таклифини рад этди

Шу ёзда “Атлетико”дан кетишини маълум қилган француз футболчиси Антуан Гризманн “Манчестер Юнайтед”нинг таклифини рад этди, деб хабар бермоқда Goal.

28 ёшли футболчи манкунианликлар томонидан юборилган таклифни қабул қилмаслигига Гризманнинг “Барселона”да Месси билан бирга ўйнаш истаги юқорилиги сабаб бўлган.

Аввалроқ футболчига ПСЖ, “Бавария” клубларидан ҳам жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида маълумотлар берилган эди.

Таъкидлаш ўринлики, 1 июлдан бошлаб Гризманнинг бадал пули миқдори 200 миллион евродан 120 миллион еврога тушади.

6 196
ЎзА