Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.03.2017 20:50 Чоп этиш версияси

Голга бой учрашувлар

Голга бой учрашувлар Пойтахтимиздаги «Ёшлик» спорт аренасида аёллар жамоалари ўртасида мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионатининг 3-тур ўйинлари cтарт олди.

Мусобақа “Пахтакор W” (Тошкент шаҳри) ва “Шўртан Lady” (Ғузор шаҳри) жамоалари учрашуви билан бошланди. Ғузорлик қизларнинг катта устунлигида ўтган беллашув 6:1 ҳисобида “Шўртан” клубининг ғалабаси билан якунланди. “Юзробод” (Тошкент шаҳри) – “Тошкент ахборот технологиялари университети – ТАТУ” (Тошкент шаҳри) учрашувида 2:15 ҳисоби қайд этилди, “Севинч” (Қарши шаҳри) – “Қирқ қиз” (Нукус шаҳри) беллашувида қашқадарёлик қизлар маҳоратларини намойиш этиб, 7:2 натижасини кўрсатди.

Мусобақалар 20 мартга қадар давом этади.

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
1 136






Все о погоде - Pogoda.uz