Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.04.2018 11:12 Чоп этиш версияси

Гимнастикачиларимиз жаҳон кубогида иштирок этди

Гимнастикачиларимиз жаҳон кубогида иштирок этди Болгария пойтахти София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси якунланди.

Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси тасма билан машқ бажаришда Сабина Тошкенбоева финал босқичига чиқиб, бешинчи ўриндан жой олди.

Дунёнинг 30 та давлатидан ташриф буюрган 60 нафарга яқин гимнастикачи қизлар иштирок этган мусобақанинг жамоавий баҳсларида терма жамоамиз учта тўп ва иккита арқон машқларида саккизинчи поғонага кўтарилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
5 086