Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.04.2017 20:41 Чоп этиш версияси

Гимнастикачиларимиз шоҳсупада

Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича ўтказилаётган "Happy сaravan – 2017" халқаро турнирининг дастлабки ғолиб ва совриндорлари номи аниқланди.

Нуфузли турнирнинг биринчи кунида гимнастикачилар жамоавий кўп кураш бўйича ғолиблик учун ўзаро баҳслашди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Диёра Бурхонхўжаева халқада 15.05 балл, Тахмина Икромова тўпда 15.15 балл, булавада 14.35 балл, Севинч Турдиева тасмада 14.15 балл тўплади. Шу тариқа 58.7 балл тўплаган терма жамоамиз шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 892






Все о погоде - Pogoda.uz