Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.02.2018 17:35 Чоп этиш версияси

Футзалчиларимиз ярим финалда Эрон билан ўйнайди

Футзалчиларимиз ярим финалда Эрон билан ўйнайди Хитой Тайпейида футзал бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг чорак финалида Вьетнам ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро баҳслашди.

Кескин ва муросасиз ўтган учрашувда футзалчиларимиз рақибларини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Терма жамоамизга ғалаба келтирган голларга Машраб Одилов, Даврон Чориев ҳамда Илҳомжон Хамроев муаллифлик қилган бўлса, вьетнамлик Луан терма жамоасининг ягона голини киритди.

Энди Баҳодир Аҳмедов шогирдлари чемпионатнинг ярим финали Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
15 171