ЎзА Ўзбек

08.08.2018 16:45 Чоп этиш версияси

ФУТЗАЛ: Янги авлод керакка ўхшайди

ФУТЗАЛ: Янги авлод керакка ўхшайди
Индонезияда клублар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Олмалиқнинг АГМК жамоаси мухлис ва мутахассислар ишончини оқлай олмади.

Александр Петров устозлигидаги тажрибали ва маҳоратли деб билган футзалчиларимиз ўз гуруҳида Эрон, Ливан ва ҳатто қўшни Тожикистон вакилларига ҳам имкониятни бой бериб, гуруҳда сўнгги поғонани эгаллади.

Таркиби мамлакат терма жамоасининг собиқ аъзоларидан тузилган, мамлакатимизнинг икки карра ва амалдаги чемпиони АГМК аввалига Ливаннинг “Банк Бейрут” (1:4), кейин Эроннинг "Мес Сунгун" (1:9) ва якунда Тожикистоннинг “Сипар” (1:2) жамоасига ютқазиб қўйди.

Ушбу мусобақада учинчи маротаба иштирок этаётган АГМК жамоасининг асосий бешлигини футзалда анча йиллардан буён ўйнаб келаётган йигитлар ташкил этишади. Тўғри, Андрей Шлема, Жамолиддин Шарипов, Рустам Умаров, Константин Свиридов каби ўйинчилар шу соҳанинг етакчилари, тажрибалари талайгина, аммо уларнинг ҳам ёши ўтаяпти, ўз ўринларини чаққон, ғалабага шижоати баланд, чайир йигитларга – янги авлод вакилларига бўшатиб бериш даври келганга ўхшайди. Акс ҳолда, Ливан ёки Эронни қўя турайлик, йигирма йилдан буён ўзаро ўйинларда ҳамиша устунликка эришиб келганимиз тожикистонликларга енгилмаган бўлардик...

Ойбек Юнусов, ЎзА
10 437