Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.11.2017 15:06 Чоп этиш версияси

Футбол юлдузи Карлес Пуйоль Ўзбекистонда

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида футбол бўйича Европа ва жаҳон чемпиони, испаниялик таниқли спортчи Карлес Пуйоль иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда Ўзбекистон футбол федерацияси аъзолари, ёш футболчилар, мухлислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан миллионлар ўйини –футболни янада оммалаштириш ва мазкур спорт тури билан шуғулланувчиларнинг маҳоратини ошириш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири футбол юлдузи Карлес Пуйолнинг Тошкентга келишидир.

– Ўзбекистонга иккинчи маротаба келишим, – дейди Карлес Пуйоль. – Юртингиз менга жуда ёқади, халқингиз меҳмондўст. Тунда келишимга қарамай тантанали кутиб олишганини кўриб, қувондим. Мамлакатингизда сўнгги йилларда спорт жадал ривожланаётгани ва спортчиларингиз эришаётган юксак ғалабалардан хабардорман. Илк маротаба келганимга қарийб ўн йил бўлди. Ўтган вақт ичида пойтахтингиз таниб бўлмас даражада ўзгаргани ҳавасимни келтирди.

К.Пуйоль ташрифи доирасида пойтахтимиздаги футбол академияларида шуғулланаётган ёш спортчиларга маҳорат сабоқлари ўтказади. Шунингдек, Ўзбекистон чемпионати олий лигаси 28-тури доирасидаги “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги баҳсни кузатади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
4 348






Все о погоде - Pogoda.uz