Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.11.2017 17:31 Чоп этиш версияси

Футбол: кучлилар Бухорода аниқланди

Бухорода профессионал футбол клублари қошидаги футбол мактабларининг 2001-2002 йилларда туғилган тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон биринчилиги финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган мусобақада “Бунёдкор” (Тошкент), “Пахтакор” (Тошкент), “Бухоро” (Бухоро), “Навбаҳор” (Наманган), “Насаф” (Қарши), “Нефтчи” (Фарғона), “Машъал” (Муборак) ва “ЎзДонгЖу” (Андижон) жамоалари тарбияланувчилари ғолиблик учун баҳслашди.

Мусобақа финалида “Бунёдкор” клуби тарбияланувчилари “Пахтакор” аъзоларига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади ва ғолиб жамоа пенальтилар сериясида аниқланди. Унда ёш “Бунёдкорчи"ларнинг қўли баланд келди – 4:3.

Учинчи ўрин учун баҳсда “ЎзДонгЖу” жамоаси “Бухоро” устидан ғалаба қозонди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди.

Эркин Ёдгоров, ЎзА
2 876






Все о погоде - Pogoda.uz