Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

25.09.2017 12:02 Чоп этиш версияси

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати олий лигасининг йигирма иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди

Тошкентда ўтказилган "Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги баҳсда "темирйўлчи"лар 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди, "Динамо" меҳмони бўлган "Бунёдкор" эса 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Пойтахтликларга ғалаба келтирган голларга Рустам Ашурматов муаллифлик қилди.

"Насаф" сафарда "Обод" дарвозасига жавобсиз олтита тўп киритиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Рақиб дарвозасига Бобур Абдуҳолиқов иккита, Фаррух Сайфиев, Дониёр Нарзуллаев, Баҳром Абдураҳимов ва Драган Черан биттадан тўп киритди. "Металлург" ўз майдонида "Қўқон-1912" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

"Шўртан" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйин 3:3, "Қизилқум" ва "Олмалиқ" жамоалари ўртасидаги учрашув 2:2, "Машъал" ва "Бухоро" ҳамда "Нефтчи" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги баҳслар 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Айни пайтга келиб, мусобақа жадвалида "Локомотив" 45 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Насаф", "Пахтакор", "Бухоро" ва "Бунёдкор" жамоалари ҳисобида 38 очкодан бор.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
1 234






Все о погоде - Pogoda.uz