Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.09.2017 12:48 Чоп этиш версияси

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати олий лигасининг 21-тури учрашувлари бўлиб ўтди

21-турда “Насаф” Қаршида “Локомотив” (Тошкент) жамоаси билан куч синашди. Кескин баҳсларга бой ўтган учрашувда “Насаф” клуби аъзоси Драган Черан икки маротаба “темирйўлчилар” дарвозасини аниқ нишонга олди ва жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз майдонида “Шўртан” (Ғузор) устидан 3:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, пойтахтнинг яна бир жамоаси “Бунёдкор” Фарғонанинг “Нефтчи” клубини 2:0 ҳисобида енгди.

Қўқонда “Қўқон – 1912” Муборакнинг “Машъал” жамоасига 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Наманганнинг “Навбаҳор” клуби “Металлург” (Бекобод)ни 2:1, “Олмалиқ” (Олмалиқ) эса “Обод” (Тошкент)ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Сўғдиёна” (Жиззах) ва “Қизилқум” (Навоий) ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. “Бухоро” (Бухоро) ҳамда “Динамо” (Самарқанд) учрашувида ҳам ҳисоб очилмади.

Жавохир Тошхўжаев, ЎзА
1 592






Все о погоде - Pogoda.uz