Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.09.2017 15:15 Чоп этиш версияси

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати олий лигасининг 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати олий лигасининг 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди Олий лиганинг ушбу туридан жой олган «Металлург» (Бекобод) – «Пахтакор» (Тошкент) ўртасидаги учрашув голларга бой ўтди. Ўйиннинг 17-дақиқасида «Металлург» жамоаси аъзоси Зоҳид Абдуллаев ҳисобни очган бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб, Игорь Сергеев ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлимнинг охирги дақиқасида «Пахтакор» клуби ҳужумчиси Игорь рақиб дарвозасини яна бир бор аниқ нишонга олди. Баҳснинг иккинчи бўлимида ҳар иккала жамоа вакиллари ҳужумкор ўйин намойиш этди. Асосий вақтга қўшиб берилган бешинчи дақиқада Достон Иброҳимов гол уриб, жамоасининг 3:1 ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди.

«Обод» (Тошкент) жамоаси ўз майдонида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасидан 2:4 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, Бухоронинг «Бухоро» клуби сафарда «Нефтчи» (Фарғона)ни 2:1 ҳисобида енгди.

Шунингдек, 20-турда «Машъал» (Муборак) «Навбаҳор» (Наманган)ни 2:1, «Насаф» (Қарши) «Олмалиқ» (Олмалиқ)ни 1:0, «Локомотив» (Тошкент) «Шўртан (Ғузор)ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Навоийда «Қизилқум» «Бунёдкор» (Тошкент) билан 3:3, Самарқандда «Динамо» «Қўқон-1912» (Қўқон) билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
2 129






Все о погоде - Pogoda.uz