Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.02.2018 18:09 Чоп этиш версияси

Фоторепортаж: Маҳалла спортчилари тақдирланди

Фоторепортаж: Маҳалла спортчилари тақдирланди Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг сузиш, армрестлинг, бадминтон, футбол, волейбол тури бўйича мусобақа ўтказди.

“Универсал спорт саройи”да Тошкент шаҳар ҳокими кубоги учун ўтказилган мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Яккасарой туманидаги Бошлиқ маҳалласидан Собит Алимов сузиш, Сирғали туманидаги Софдил маҳалласидан Фарруҳ Абдуғаффоров армрестлинг, Яшнобод туманидаги Уйсозлар маҳалласидан Азиз Ҳамидов бадминтон бўйича ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Футбол бўйича Чилонзор тумани, волейбол бўйича Миробод тумани жамоалари биринчи ўринни эгаллади. 

3 (1).jpg

5 (1).jpg

11.jpg

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
9 963