Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.04.2017 18:54 Чоп этиш версияси

Финал иштирокчилари маълум бўлди

Мамлакатимизда жорий қилинган таълим тизимидаги узлуксиз спорт ўйинлари – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада мусобақалари ёшларимизнинг жисмонан ва маънан етук, иродаси бақувват инсонлар бўлиб улғайиши, ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этишида муҳим омил бўлмоқда.

Айни кунларда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчи-ёшлари Жиззах вилоятида ўтадиган “Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақалари финал босқичига қизғин ҳозирлик кўраётир. Ҳудудларда терма жамоалар шакллантирилиб, спорт турлари бўйича саралаш босқичлари ўтказилмоқда.

Наманган вилоятида волейбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жамоалари иштирокида ўтказилган мусобақа ҳам “Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинларининг республика финал босқичига саралаш вазифасини ўтади.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда рақибларидан ҳар томонлама устунлигини намойиш этган Қашқадарё, Навоий, Андижон ва Фарғона вилоятлари жамоалари нуфузли спорт мусобақасининг финалида иштирок этиш имконига эга бўлди. Қизлар ўртасидаги мусобақаларда Наманган, Андижон, Хоразм ва Фарғона вилоятлари спортчилари финал йўлланмасини қўлга киритди.

– Саралаш баҳсларига пухта тайёргарлик кўрдик, – дейди Наманган вилояти терма жамоаси аъзоси Хуршида Аҳмаджонова. – Зеро, бу мусобақа биз, ёшларнинг катта спортга қадам қўйишимиз ва келгусида юксак марраларга эришишимизда муҳим мактаб вазифасини ўтайди. Ниятим – моҳир спортчи бўлиб, спорт оламининг нуфузли мусобақаларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
2 585






Все о погоде - Pogoda.uz