Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.03.2018 16:17 Чоп этиш версияси

Фигурали учиш бўйича мамлакат чемпионатида ғолиблар аниқланди

Фигурали учиш бўйича мамлакат чемпионатида ғолиблар аниқланди Пойтахтимизда фигурали учиш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Мамлакатимизда қишки спорт турларини аҳоли ўртасида оммалаштириш ва улар орасидан истеъдодли ёшларни саралаш мақсадида ўтказилган мазкур чемпионат кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида Шоҳсанам Тоҳирова, Камилла Фарадаева, Мария Филиппова катталар ўртасида шоҳсупага кўтарилган бўлса, ўсмир қизлар ўртасида Алёна Мезенцева, Лазиза Солиева, Екатерина Тертичная ғолиб ва совриндорга айланди.

Муз устида рақс бўйича жуфтлик баҳсларида Юлия Ким ва Шоҳрух Султонов биринчи, Арина Павлишук ва Александр Куролотка иккинчи ҳамда Амира Миролимова ва Константин Ли учинчи ўринни эгаллади.

ЎзА
9 753