ЎзА Ўзбек

01.07.2018 00:10 Чоп этиш версияси

ФИФА томонидан Россия футбол иттифоқи жаримага тортилди

ФИФА томонидан Россия футбол иттифоқи жаримага тортилди Уругвай ва Россия терма жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учрашувлари пайтида мухлислар томонидан камситувчи баннер намойиш қилингани сабабли ФИФА томонидан Россия футбол иттифоқи жаримага тортилди, дейилади Халқаро футбол федерацияси пресс-релизида. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Уругвай-Россия учрашувида дискриминацион баннер намойиш этилгани сабабли Россия футбол иттифоқи огоҳлантирилсин ва 10 минг Швейцария франки миқдорида жаримага тортилсин”, - дея қайд этилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, А гуруҳи учрашуви Самарада 25 июнь куни бўлиб ўтганди ва Уругвай жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. 1 июль куни Турнирнинг 1/8 финалида руслар Москвадаги “Лужники” стадионида Испания терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

Н. Тошпўлатова, ЎзА
10 719