Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.04.2018 21:49 Чоп этиш версияси

Энг тезкор велопойгачилар аниқланди

Энг тезкор велопойгачилар аниқланди Велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунланди.

128 километр масофага ўтказилган баҳсларда Дилмурод Сиддиқов барча рақибларини ортда қолдирган бўлса, Сергей Медведев маррага иккинчи бўлиб етиб келди. Пойгани Данил Евдокимов учинчи бўлиб якунлади.

33 километрга ўтказилган пойгада Данил Евдокимов биринчи, Дилмурод Сиддиқов ва Эрнест Османов иккинчи ҳамда учинчи ўринларни қўлга киритди. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
7 073