ЎзА Ўзбек

08.10.2019 Чоп этиш версияси

Энг кучли теннисчилар Қаршида куч синашмоқда

Энг кучли теннисчилар Қаршида куч синашмоқда

Қарши шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида “Фьючерс“ туркумига кирувчи “Karshi Menʼs International” турнири бошланди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Халқаро теннис федерацияси ва мамлакатимиз теннис федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақада вакилларимиздан ташқари Россия, Беларусь, Қозоғистон, Грузия, Украина каби давлатлардан келган теннисчилар ўзаро куч синашмоқда.

Мусобақада Ҳумоюн Султонов, Санжар Файзиев, Сергей Фомин, Олимжон Набиев, Иброҳимжон Ўринов, Саидаъло Саидкаримов каби терма жамоамиз аъзолари билан биргаликда ўнга яқин ёш теннисчимиз яккалик ва жуфтлик баҳсларида иштирок этмоқда.

2 769
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА