Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

10.03.2017 15:00 Чоп этиш версияси

Энг кучлилар сараланди

Энг кучлилар сараланди Нукус олимпия захиралари коллежида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида Қорақалпоғистон чемпионати якунланди.

Мусобақада Беруний тумани, Нукус ва Тахиатош шаҳарларидан 100 дан зиёд спортчи 7 вазн тоифасида ўзаро баҳслашди.

– Бу ўзига хос саралаш беллашувларида “Баркамол авлод” спорт ўйинлари ва мамлакат чемпионатида иштирок этадиган кучли спортчилар танлаб олинади, – дейди мусобақа бош ҳаками Фозил Ўразимбетов. – Ғолиблар март ойининг охирида Чирчиқ шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатида иштирок этади.

Оғир тошларни даст ва силтаб кўтариш бўйича энг яхши натижани қўлга киритган нукуслик Зуҳра Узоқбергенова, Сайёра Қайпназарова, Жазийра Матмуратова, Бозоргул Рейимбергенова, Муяссар Жамоладдинова, Малика Мадатбоева, Беруний туманидан Дина Тожибоева ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллади.

Ўсмир йигитлар ўртасида ўз вазн тоифасида бошқаларга имконият қолдирмаган оғир атлетикачилар тахиатошлик Далат Ўтебрев, Қувонч Боймуратов, Ўмирбой Мавленов, Шаҳимардон Кемалов, нукуслик Айберген Аяпбергенов, Бекзод Жамолов, Муҳаммаддин Муратбоев, Нурабулла Абдуллаев ғолиблик шоҳсупасидан ўрин олди.

Ғолибларга медаллар ва Ўзбекистон чемпионатига йўлланма топширилди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
1 852






Все о погоде - Pogoda.uz