ЎзА Ўзбек

19.06.2019 Чоп этиш версияси

Энди курашда ҳам рейтинг тизими жорий этилади. Синов-тажриба Осиё қитъасидан бошланади

Энди курашда ҳам рейтинг тизими жорий этилади. Синов-тажриба Осиё қитъасидан бошланади

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Таиланднинг Паттайя шаҳрида кураш бўйича ёшлар ўртасида VI Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақа доирасида бугун Осиё-Океания кураш конфедерацияси (КСАО) III конгресси ўтказилди. Унда қитъамизнинг 20га яқин давлати кураш федерациялари вакиллари иштирок этди.

Конгрессда дастлаб Таиланд кураш ассоциациясининг президенти, ёшлар ўртасида VI Осиё чемпионати ташкилий қўмитаси раиси Пулсак Сажатҳамнукул ва Осиё-Океания кураш конфедерацияси вице-президенти Мирзақули Қурбонов мазкур мусобақани ўтказиш бўйича кўрилган тайёргарлик ишлари ҳақида ҳисобот тақдим этди.

Таъкидлаш лозим, дунё сайёҳларининг севимли масканларидан бири ҳисобланадиган Паттайя шаҳри мезбонлик қилган VI Осиё чемпионати юқори даражада ташкил этилди. Унда қитъамизнинг 20га яқин давлатидан 200дан зиёд ёш курашчи ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.

DSC_6568.JPG

Конгрессда Кураш халқаро ассоциацияси (IKA) техник директори Ризо Носирий сўзга чиқиб, Осиё қитъаси IKA оиласидаги энг йирик ва қудратли конфедерацияларидан бири эканлигини қайд этди. 
“Кураш халқаро ассоциацияси томонидан дунё курашчиларининг рейтинг тизими жорий этилмоқда. Мазкур тизим синов тариқасида Осиё қитъасидан бошланади”, деб қўшимча қилди жаноб Носирий.
Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилди. Осиё-Океания кураш конфедерациясининг вице-президентлари Самсудин (Индонезия) ҳамда Ким Эур Жонг (Корея Республикаси) ўз лавозимларидан озод этилди.

DSC_6572.JPG

Конгрессда Бангладеш, Лаос ва Қирғизистон кураш федерациялари Осиё-Океания кураш конфедерацияси аъзолигига қабул қилинди.

7 001
ЎзА