ЎзА Ўзбек

05.05.2018 09:10 Чоп этиш версияси

Екатерина Фетисова Аргентинага боради

Екатерина Фетисова Аргентинага боради Жорий йилнинг 29 апрель – 2 май кунлари Малайзияда бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Куала-Лумпур шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида 13 нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашди. Спортнинг гимнастика турига ихтисослашган республика олимпия захиралари спорт мактаби ўқувчиси Екатерина Фетисова нуфузли мусобақада ўз маҳоратини намойиш этиб, Аргентинада бўлиб ўтадиган III Олимпия ўйинларига йўлланма олди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида мусобақа иштирокчиларини кутиб олиш маросимида ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

4.jpg

2.jpg


Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
15 229