ЎзА Ўзбек

16.05.2019 14:58 Чоп этиш версияси

Дзюдочиларимизнинг Токио-2020 олимпиадасига бориш имкони қандай?

Дзюдочиларимизнинг Токио-2020 олимпиадасига бориш имкони қандай?

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Озарбайжоннинг Боку шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при турнири бўлиб ўтди.
“Катта дубулға” туркумига кирувчи нуфузли мусобақа Токио-2020 Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини тақдим этади. Табиийки, ушбу турнирдан кейин олимпиада рейтингида ҳам қатор ўзгаришлар юз берди. Жумладан, 66 кг.гача вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Муҳриддин Тиловов мусобақада 5-ўринни қўлга киритди. Бу натижа унинг Токио-2020 рейтингида 59-поғонага кўтарилиб олишини таъминлади. Шунга қарамай Муҳриддин олимпиада ўйинларига йўлланма бериладиган зонага яқин келгани ҳам йўқ.
Қайд этиш жоиз, Тиловов бундан аввалги рейтингда кучли юзталикда ҳам бўлмаган. Шунингдек, ушбу вазн тоифасидаги яна бир вакилимиз Шаҳрам Аҳадов олимпиада ўйинларига йўлланма бериладиган зонадан чиқиб кетди. Осиё-Океания чемпионатидаги муваффақиятли иштирокидан кейин Шарофиддин Болтабоев (-81 кг.), Диёра Келдиёрова (-52 кг.) ҳамда Гулноза Матниязова (-70 кг.) Олимпия ўйинларига бериладиган йўлланмалар учун курашни давом эттирмоқда.
Қўйида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг олимпиада рейтингидаги ўринлари билан танишинг:
-60 кг:
1. Роберт Мшвидобадзе (Россия) – 2 251 очко
8 (8 аввалги ўрни). Шарофиддин Лутфуллаев – 1 255 очко (йўлланма зонасида)
40 (35). Диёрбек Ўрозбоев – 378 очко (йўлланма зонасида эмас)
46 (41). Кемран Нуриллаев – 303 очко (йўлланма зонасида эмас)
-66 кг:
1. Жоширо Маруяма (Япония) – 2 250 очко
15 (14). Сардор Нуруллаев – 877 очко (йўлланма зонасида)
30 (26). Шаҳрам Аҳадов – 569 очко (йўлланма зонасида эмас)
59(+100). Муҳриддин Тиловов – 260 очко (йўлланма зонасида эмас)
-73 кг:
1. Ан Чангрим (Жанубий Корея) – 2 395 очко
13 (16). Ҳикматиллоҳ Тўраев – 1 006 очко (йўлланма зонасида)
-81 кг:
1. Саги Муки (Исроил) – 2 300 очко
40 (39). Шарофиддин Болтабоев – 593 (йўлланма зонасида)
-90 кг:
1. Николоз Шеразадишвили (Испания) – 2 651 очко
55 (55). Давлат Бобонов – 317 очко (йўлланма зонасида эмас)
-100 кг:
1. Варлам Липартелиани (Грузия) – 2 351 очко
21 (24). Муҳаммадкарим Хуррамов – 801 (йўлланма зонасида)
+100 кг:
1. Гурам Тушишвили (Грузия) – 2 255 очко
7 (5). Бекмурод Олтибоев – 1 360 очко (йўлланма зонасида)
Аёллар:
-52 кг:
1. Амандин Бушар (Франция) – 2 475 очко
26. Диёра Келдиёрова – 547 очко (йўлланма зонасида)
-70 кг:
1. Чизуру Араи (Япония) – 2 175 очко
33. Гулноза Матниязова – 482 очко (қитъавий квота)

ЎзА
1 852