Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.01.2018 23:14 Чоп этиш версияси

Дунё теннисида дастлабки ғолиблар аниқланди

Дунё теннисида дастлабки ғолиблар аниқланди Бугун жаҳон теннисининг янги мавсумида Симона Халеп, Элина Свитолина ҳамда Жиль Симон илк совринини қўлга киритди.

Хитойда ўтказилган “WTA Shenzhen Open – 2018” турнирида дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси руминиялик Симона Халеп яккалик баҳсларида чехиялик Катерина Синяковани 6:1, 2:6, 6:0 ҳисобида енгиб, бош совринни қўлга киритди.

Шунингдек, у мазкур турнирда ҳамюрти Ирина-Камелия Бегу билан жуфтликлар ўртасида ғалаба қозонди.
Simona-Halep-wins-Shenzhen-Open.jpg

Украиналик Элина Свитолина Австралияда ташкил этилган “Brisbane International – 2018” мусобақасининг финалида беларуслик Александра Саснович устидан  6:2, 6:1 ҳисобида зафар қучди ва мусобақа ғолибига айланди.

1130865268.jpg

Профессионал теннисчилар уюшмаси – АТР томонидан Ҳиндистонда ўтказилган “Tata Open Maharashtra – 2018” турнирининг сўнгги босқичида франциялик Жиль Симон ЖАР шарафини ҳимоя қилган Кевин Андерсонни мағлубиятга учратди ва жорий йилдаги илк совринига эга бўлди.


Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
10 079