Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.03.2017 16:11 Чоп этиш версияси

"Динамо" учинчи турда ҳам ғалаба қозонди

Ўтган ҳафта футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати олий лигасининг иккинчи туридан жой олган учрашувлар якунланди ва учинчи турнинг дастлабки баҳси бўлиб ўтди.

Иккинчи тур доирасида "Локомотив" "Сўғдиёна"ни (3:0), "Динамо" "Шўртан"ни (3:0), "Насаф" эса "Бухоро"ни (2:1) мағлубиятга учратгани, "Нефтчи" – "Пахтакор", "Олмалиқ" – "Бунёдкор" ўйинларида дуранг натижа қайд этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Иккинчи турнинг қолган учрашувларида «Обод» жамоаси “Қўқон – 1912” клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўн олтинчи дақиқада қўқонликлар Филип Райевацнинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 62-дақиқада Наврўзбек Хаипов ҳисобни тенглаштирди.

“Машъал” – “Металлург” баҳсида муборакликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Зоҳир Қўзибоев 50-дақиқада рақиб дарвозасига тўп киритиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

«Қизилқум» ўз майдонида «Навбаҳор» жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, дастлабки уч очкони қўлга киритди. "Қизилқум"нинг голларига Азамат Алланиёзов ва Илҳом Юнусов муаллифлик қилган бўлса, "Навбаҳор"нинг ягона жавоб голини Мансур Саидов киритди.

12 март куни олий лиганинг учинчи туридан жой олган "Пахтакор" ва "Динамо" ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Кескин ва муросасиз баҳсда самарқандликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 89-дақиқада Раду Рогак пойтахтликлар дарвозасини аниқ нишонга олди.

Учинчи турнинг қолган ўйинлари 18 март куни ўтказилади.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
1 767






Все о погоде - Pogoda.uz