ЎзА Ўзбек

02.01.2018 17:07 Чоп этиш версияси

Денис Истоминнинг ишончли ғалабаси

Денис Истоминнинг ишончли ғалабаси
Австралиянинг Брисбен шаҳрида эркаклар ўртасида ўтказилаётган “АTP Brisbane International – 2018” турнирини мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ғалаба билан бошлади.

У турнирнинг биринчи даврасида Босния ва Герцеговина вакили Дамир Жумхур қарши ўйин ўтказди. Уч сет давом этган учрашувда Денис 7:6, 6:3, 6:2 ҳисобида рақибини мағлубиятга учратди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
13 994