Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.01.2018 22:33 Чоп этиш версияси

Денис Истомин эртага Австралияда ўйнайди

Денис Истомин эртага Австралияда ўйнайди Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Австралиянинг Брисбен шаҳрида Профессионал теннисчилар ассоциацияси томонидан ташкил этилган “АTP Brisbane International – 2018” турнирида иштирок этмоқда.

Денис турнирдаги илк учрашувини эртага, 2 январь куни Тошкент вақти билан 10:30 да бошланадиган баҳсда Босния и Герцеговина шарафини ҳимоя қилаётган Дамир Жумхурга қарши кортга чиқади.

Шунингдек, бугун бўлиб ўтган учрашувларда украиналик Александр Долгополов, германиялик Миша Зверев, австралиялик Мэтью Эбден, Алекс де Минаур, америкалик Райан Харрисон, аргентиналик Орасио Себальос ғалаба қозониб, навбатдаги босқичга йўл олди. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
10 513