Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.02.2018 00:13 Чоп этиш версияси

Денис Истомин “Diema Xtra Sofia Open – 2018” мусобақасининг иккинчи даврасида

b8f7afc7e84e7921d6983cf1253b15cf.jpg

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Болгариянинг София шаҳрида ўтказилаётган “Diema Xtra Sofia Open – 2018” мусобақасининг биринчи даврасида мезбон теннисчиси Адриан Андреев билан рақобатлашди.

Денис мазкур ўйинда  6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди. Энди у мусобақанинг иккинчи босқичида латвиялик Эрнест Гулбис ва сербиялик Виктор Троицки учрашуви ғолибига қарши кортга чиқaди.

Шунингдек, мусобақанинг илк даврасида Лукаш Лацко (Словакия) ҳамда Жоао Соуза (Португалия) ғалаба қозонди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
7 220