Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.10.2017 16:36 Чоп этиш версияси

Денис финал йўлланмаси учун кортга чиқади

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин “Tashkent Challenger – 2017” турнирининг чорак финалида беларуслик Владимир Игнатик билан куч синашди.

Денис ўзининг аниқ ва кучли зарбалари орқали В.Игнатикни ҳар иккала сетда 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шунингдек, чорак финалнинг иккинчи учрашувида испаниялик Гильермо Гарсия-Лопес чехиялик Вацлав Шафранек устидан 6:3, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Турнирнинг ярим финал учрашувида Денис ва Гильермо ўзаро куч синашадиган бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 418






Все о погоде - Pogoda.uz