Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.02.2018 11:52 Чоп этиш версияси

Бугун, ХХIII қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими ўтказилади

Бугун, ХХIII қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими ўтказилади Бугун, 9 февраль куни Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ХХIII қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими ўтказилади

Тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт мусобақаларидан бири бўлган қишки Олимпия ўйинларида дунёнинг 92 давлатидан 3.500 нафардан ортиқ спортчи 15 та қишки спорт турлари бўйича ғолиблик учун рақобатлашади. Унда мамлакатимиз шарафини фигурали учиш баҳсларида Миша Ге ва тоғ чанғиси бўйича Комилжон Тўхтаевлар ҳимоя қилади.

“Олимпия” стадионида ўтказиладиган мусобақанинг очилиш маросимида тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Комил Тўхтаев делегациямиз байроғини баланд кўтарaди.

Эслатиб ўтамиз, 25 февралга қадар давом этадиган мазкур мусобақада Миша Ге 16 февраль куни бошланадиган фигурали учишнинг қисқа дастурида, 17 февралда эса эркин дастур бўйича баҳсларга киришади. Комилжон Тўхтаев 18 февраль куни тоғ чанғисининг гигант слалом, 22 февралда слалом бўйича ўтадиган мусобақаларда омадини синаб кўради.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
11 256